Навоий вилояти Навбаҳор туманида ўзининг фидойилиги, меҳнатсеварлиги билан ўқувчиларга таълим ва тарбия бериб келаётган икки нафар ўқитувчига Президент совғаси сифатида Cobalt автомобили совға қилинди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.
Автомобиль совғаси топширилган 1-мактабнинг физика фани ўқитувчиси Соҳиба Наврўзова ҳамда 20-мактабнинг география фани ўқитувчиси Обиджон Сайдахметов ўз фаолиятлари давомида юзлаб битирувчиларни олий таълим муассасаларига ўқишга киришига ҳисса қўшган.
Хусусан, Навбаҳор туманида ўтган 2021 йил битирувчиларининг 76,6 фоизи олий таълим муассасаларига қамраб олинганлиги ҳам ўқитувчиларимизнинг яратиб берилаётган имкониятлардан кенг фойдаланган ҳолда ўқувчиларга юқори сифатда таълим бераётганидан далолатдир.






