АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистон шимолида қор ёғиши кутилмоқда  

'Бугун Ўзбекистон шимолида қор ёғиши кутилмоқда   'ning rasmi

Жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с.гача кучайиши мумкин.

Бугун, 18 январда Ўзбекистонда нам ва нисбатан илиқ об-ҳаво сақланиб туради.

 "Ўзгидромет" хабар беришича, республика бўйича бироз ёмғир ёғиши мумкин, шимолда қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с кучайиши мумкин. Ҳарорат 7-12° илиқ, шимолда 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

Шунингдек, пойтахтда кечга томон ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Кундузи ҳаво 10-12° илиқгача исийди.

Тоғли ҳудудларда ҳам вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар