АсосийSport

АГМК Марказий Осиё футболи юлдузларидан бирини ўз сафига қўшиб олди

'АГМК Марказий Осиё футболи юлдузларидан бирини ўз сафига қўшиб олди'ning rasmi

АГМК клуби Ўрта Осиё футболи юлдузларидан бири саналган истеъдод соҳиби, тожикистонлик Алишер Жалилов билан келишувга эришди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълумот учун, Жалилов фаолиятини Қозоннинг “Рубин” клубида бошлаган. Кейинчалик маълум вақт “Нефтехимик” ва “Балтика” жамоалари ҳам ўйнаган. 2019 йилдан эътиборан эса Тожикистонга қайтган ва кетма-кет 3 мавсум “Истиқлол” жамоаси билан мамлакат чемпионига айланган.

Алишер Жалилов футболчилик фаолиятини Россияда бошлаган ва Россиянинг турли ёшдаги терма жамоаларида ҳам фаолият кўрсатган. Жалилов Тожикистон миллий терма жамоасида ўйнашни маъқул топган ва футболчи 2019 йилдан эътиборан Тожикистон миллий жамоаси аъзоси саналади.

Алишер Жалилов марказий ярим ҳимоячи амплуасида ўйнайди. Футболчи фаолияти давомида жами 159 ўйин ўтказган ва рақиблар дарвозасига 40та гол киритган.

Тажрибали футболчи Алишер Жалилов 1993 йили 29 августь куни таваллуд топган", - дейилади хабарда. 

Бошқа янгиликлар