Айни вақтда "Қамчиқ" довонидан ўтган А-373 автомобиль йўлининг 224-245 километрлари оралиғида қор ёғмокда. Довон йўлидан ҳаракатланувчи ҳайдовчилар ЙҲХББ томонидан огоҳлантирилди.
Улардан:
- тезлик меъёрига риоя қилган ҳолда;
- оралиқ масофани сақлаб;
- эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўралади.
"Ўзингиз ва атрофдагилар саломатлигини асранг",-дейди ЙҲХББ хабарида.






