АсосийJamiyat

"Ўзгидромет": "Бугун Ўзбекистонга илиқ ва нам ҳаво кириб келишда давом этади"  

'"Ўзгидромет": "Бугун Ўзбекистонга илиқ ва нам ҳаво кириб келишда давом этади"   'ning rasmi

Бугун, 17 январь Ўзбекистон ҳудудига илиқ ва нам ҳаво массаларининг кириб келиши давом этади.

"Ўзгидромет"нинг маълум қилишича, республика бўйича ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.  Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-10° илиқ, шимолда 0-5° илиқ бўлади.

Пойтахтда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 7-9° илиқ бўлади.

Шунингдек, тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 2-7° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар