"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛнинг декабрь ойидаги энг яхши мураббийи деб топилди. Бу ҳақда ташкилот расмий манбаси хабар берди.
Қайд этилишича, "шаҳарликлар" ўтган ойда барча 7та учрашувда ғалаба қозонди. "Астон Вилла" (2:1), "Уотфорд" (3:1), "Вулверҳэмптон" (1:0), "Лидс" (7:0), "Ньюкасл" (4:0), "Лестер" (6:3) ва "Брентфорд" (1:0) жамоаларини мағлубиятга учради.
Бу соврин испаниялик мутахассиснинг АПЛдаги 11-совринига айланди. Нояьрь ойида ҳам Гвардиола тенгсиз деб топилганди.
Гвардиоладан ташқари, соврин учун Юрген Клопп, Микель Артета ва Антонио Конте ҳам номзодлар рўйхатидан жой олганди.






