АсосийJamiyat

Бухоро аэропорти кучли туман сабаб самолётлар фаолияти учун вақтинча ёпилди

'Бухоро аэропорти кучли туман сабаб самолётлар фаолияти учун вақтинча ёпилди'ning rasmi

Аэрофлот авиакомпаниясининг 2022 йил 10 январь куни AFL-1877 ТИП ВС A-320- рейси Бухоро аэропортидаги ноқулай об-ҳаво шароити (туман) туфайли учиб кетиши кечиктирилди. Бу ҳақда “Бухоро халқаро аэропорти” МЧЖ маъмурияти эълон қилди. 

Маълум қилинишича, кўриш 100 метр, вертикал кўриниш 130 метрни ташкил этган. Бухоро аэропорти парвозни амалга ошириш учун кўриш яхшиланмагунча ёпилди. Ушбу рейсдаги йўловчилар меҳмонхонага борадилар. Йўловчиларнинг умумий сони - 133 нафар. Экипажнинг иш вақти тугаганлиги сабабли экипаж дам олишга қарор қилди. Йўловчилар “Grand Bukhara” меҳмонхонасига олиб кетилган, дейилади хабарда.

 

 

    Бошқа янгиликлар