АсосийJamiyat

Самарқандда порахўр мактаб директори ва тиббиёт ходими қўлга тушди

'Самарқандда порахўр мактаб директори ва тиббиёт ходими қўлга тушди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида 7 январь куни тезкор тадбирлар ўтказилган. 

Унда Оқдарё туман тиббиёт бирлашмасига қарашли тез тиббий ёрдам бўлимининг 30 ёшли ходими, туманнинг Янгиобод маҳалласида яшовчи фуқарони тиббиёт бирлашмасига ҳамшира вазифасига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, ундан 700 АҚШ доллари олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Пайариқ туманидаги мактабларнинг бирининг директори Ж.Ш. эса туманнинг Бошқўрғон маҳалласида яшовчи фуқарони мактабга психология фани ўқитувчиси этиб ишга олиш эвазига ундан 400 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган. Дастлаб 900 минг сўм “аванс” олган директор қолган 3 миллион 200 минг сўмни олаётган вақтда орзулари саробга айланди.

Ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар