2022-йил 1-январдан бошлаб, Ўзбекистон фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш муқобил равишда (ички ишлар бўлимлари билан бир вақтда) Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам амалга оширилмоқда.Бунда, хорижга чиқиш учун биометрик паспорт бериш учун тўлов миқдори БҲМнинг 1 бараварини (аввал 1,2 баравари бўлган) ташкил этади. Айнан ушбу хизмат Шаҳрисабз шаҳрида йўлга қўйилганлиги фуқароларнинг узоғини яқин, мушкулини осон қилди.
- Ота- онам хорижда яшашади уларни кўриб келиш учун ҳар доим шу ҳужжат масаласини ўйлаб қолар эдим. Хорижга чиқиш паспорти учун анча тирбандлик ва навбат кутишлар чўзилиб кетар эди. У ердаги тирбандликдан фуқаролар анча вақт йўқотишарди. Энди эса вақтимиз тежаладиган бўлди.Энди ҳужжатларни Шаҳрисабздаги давлат хизматлари маркази ҳам беряпди деган хабарни эшитиб чопқиллаб келавердим, - дейди: Мираки МФЙ да истиқомат қилувчи, Наргиза Исломова. - Яна бир қулайлик, паспорт олиш учун тўлов миқдори 324 минг сўмдан 270 минг сўмга туширилди.
Маълумот ўрнида : 2022 йил 1 январдан бир қатор давлат хизматларини кўрсатилиши учун ундириладиган тўловлар камайтирилди ва айримлари учун тўлов бекор бўлди.
Жумладан, Тадбиркорлик субектларига давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида янги намунадаги гувоҳнома бериш аввал Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари бўлса, эндиликда БҲМнинг 20%миқдорида этиб белгиланди.
Шунингдек, хусусий бандлик агентликлари реестрига киритиш учун тўлов аввал БҲМнинг 1 баравари бўлса, эндиликда БЕПУЛ этиб белгиланди.
Адвокатлик бюроларини, адвокатлик фирмаларини ва адвокатлар ҳайъатларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўлов аввал БҲМнинг 2 баравари миқдорида бўлган бўлса, эндиликда БҲМнинг 1 баравари этиб белгиланди.
Мақсад — аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни жадаллаштириш, давлат хизматлари сифатли кўрсатилишини таъминлаш.






