Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев раислигида терроризмга қарши кураш бўйича штаб йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси президенти расмий сайтида хабар берилди.
Маълум қилинишича, эрталаб соат 7:00 да Оқорда қароргоҳида давлат раҳбари Президент Администрацияси раҳбарияти, Хавфсизлик кенгаши, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда мамлакатдаги тезкор вазият, аксилтеррор операциясининг бориши, ҳудудлардаги вазият муҳокама қилинди.
- Антитеррор операцияси бошланди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қизғин ишламоқда. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида асосан конституциявий тузум тикланди. Маҳаллий ҳокимият идоралари вазиятни назорат қилмоқда. Аммо террорчилар қурол ишлатишда ва фуқароларнинг мулкига зарар етказишда давом этмоқда. Шу боис аксилтеррор ҳаракатлар жангарилар тўлиқ йўқ қилинмагунча давом эттирилиши керак”, — деди Қосим-Жомарт Токаев.
Хавфсизлик идоралари раҳбарларининг хабар беришича, КХШТ бирлашган тинчликпарвар контингенти бўлинмалари тартибни тиклашга ёрдам бериш учун Қозоғистонга кела бошлаган. Ушбу контингент чекланган вақтга асосан стратегик объэктларни қоплаш ва ҳимоя қилишни таъминлаш функцияларини бажариш учун келган.
Йиғилишда ички ишлар ва мудофаа вазирлари вазифасини бажарувчи, шунингдек, Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси ҳисобот берди.
Қозоғистон президенти мамлакатдаги вазиятни янада барқарорлаштириш бўйича қатор фармойишлар чиқарди.






