АсосийJamiyat

Қашқадарё ҳокими ўринбосарига тегишли экани айтилган Trailblazer бир вақтнинг ўзида учта қоидабузарлик содир этди

'Қашқадарё ҳокими ўринбосарига тегишли экани айтилган Trailblazer бир вақтнинг ўзида учта қоидабузарлик содир этди'ning rasmi

Қашқадарё ҳокими ўринбосарига тегишли экани айтилган Trailblazer светафорнинг қизил чироғида ўтиб кетгани акс этган видеолар ижтимоий тармоқда тарқалди. 

Натижада Trailblazer русумли автомобиль ҳайдовчисига баённома тузилди ва транспорт воситаси жарима майдонига қўйилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабар берди.

Давлат рақами 70005DAV бўлган Trailblazer русумл автомобиль ҳайдовчиси бир вақтда учта қоидабузарлик содир этган. Улар:

  • йўл ҳаракати қоидаларининг 2-иловасида кўрсатилган 1.1 (йўлнинг хавфли жойларидаги ҳаракатланиш бўлаги чегарасини билдиради, босиб ўтиш тақиқланади) йўл ётиқ чизиғини босган ҳолда,
  • светофорнинг ҳаракатни тақиқловчи қизил чироғида;
  • ортга қайрилиб олиш қоидаларини четлаб ўтган ҳолда ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди.

 

Видео юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилганда, Trailblazer русумли, 70005DAV давлат рақам белгили автомобиль ён ойналарининг туси тегишли рухсатсиз қорайтирилганлиги маълум бўлди ва ҳайдовчи, 1976 йилда туғилган Э.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 126- , 128-, 1284-моддалари тартибида баённома тузилиб, транспорт воситаси ушбу Кодекснинг 291-моддаси тартибида вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди.

    Бошқа янгиликлар