"Uzbekistan Airway" АЖ хабар беришича, Термиз аэропортида метеорологик шароит тобора ёмонлашиб бораётганлиги (туман, кўришнинг етарли даражада эмаслиги) муносабати билан ҲЙ-065 Тошкент –Термиз рейси Тошкент аэропортига қайтиб келмоқда.
Рейслар ҳақидаги қўшимча маълумотларни +99878-140-02-00 рақами орқали олишингиз мумкин.
"Йўловчилардан авиакомпания янгиликларини кузатиб боришлари сўраймиз",–дейилади расмий хабарда.






