АсосийJamiyat

Глобал очлик индексида Ўзбекистон 21 ўринни эгаллади

'Глобал очлик индексида Ўзбекистон 21 ўринни эгаллади'ning rasmi

Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармаси бу ҳақда Darakchi.uz'га маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, Бирлашлар миллатлар ташкилотининг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги агентлиги (FAO) томонидан 2021 йил учун эълон қилинган  Глобал очлик индексида (Global Hunger Index) энг яхши деб топилган мамлакатлар орасида Ўзбекистон ўтган йилги кўрсаткичларини 9 поғона яхшилаб, 21 ўринни эгаллади. Беларусь, Босния ва Герцеговина, Бразилия, Чили давлатлари рейтингда энг юқори поғонада бўлса, энг кичик кўрсаткичлар Сомали, Сурия ва Жанубий Судан мамлакатларида кузатилмоқда.

Таъкидланишича, жорий йилда Глобал очлик индексда 116 та мамлакат иштирок этди. Мазкур индексда Ўзбекистон энг яхши деб топилган ва 49 та мамлакатлар орасида 5,9 балл билан 21 ўринни эгаллаган. Ушбу маълумот Глобал очлик индекси расмий сайтида тақдим этилган.

"Ўтган йили Ўзбекистон ушбу рейтингда мамлакат 6,7 балл билан 30 ўринда кўрсатиб ўтилган эди.

Глобал очлик индексининг етакчи поғоналарида Беларусь, Босния ва Герцеговина, Бразилия, Чили давлатлари жойлашган бўлса, энг кичик кўрсаткичлар Сомали, Сурия ва Жанубий Судан мамлакатларида кузатилмоқда",-дейилади хабарида.

Маълумот учун, МДҲ давлатлари мазкур индекс бўйича қуйидаги ўринларни эгаллашди:

  1. Белоруссия — 1;
  2. Ўзбекистон — 21;
  3. Россия — 25;
  4. Грузия — 27;
  5. Қозоғистон — 28;
  6. Украина — 29;
  7. Арманистон — 32;
  8. Озарбайжон — 33;
  9. Қирғизистон — 40;
  10. Туркманистон — 48.

Эслатиб ўтамиз, ушбу индекс ҳар бир мамлакат учун тўртта кўрсаткични жамлаш орқали аниқланади:

  • тўйиб овқатланмайдиган аҳоли улуши;
  • беш ёшгача бўлган вазни меъёрдан паст болалар улуши;
  • беш ёшгача бўлган бўйи меъёрдан паст болалар улуши;
  • беш ёшгача бўлган болаларнинг ўлим даражаси.

    Бошқа янгиликлар