"Ўзгидромет" хабар беришича, бугун кундуз куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шунингдек, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Қайд этилишича, республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Республика бўйича ғарбий шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 5-10° илиқ, шимолда 0-5° илиқ бўлади.
Пойтахтда вақти-вақти билан ёғмир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 7-9° илиқгача исийди.
Тоғли ҳудудларда эса баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 0-5° илиқ бўлади.






