АсосийDunyo

2022 йилдан бошлаб коронавирус пандемияси мавсумий грипп эпидемиясига айланади — Россия Фанлар академияси президенти

'2022 йилдан бошлаб коронавирус пандемияси мавсумий грипп эпидемиясига айланади — Россия Фанлар академияси президенти'ning rasmi

Коронавирус пандемияси 2022 йилдан бошлаб мавсумий грипп эпидемияси режимига киради, дея таъкидлаган Россия Фанлар академияси президенти Александр Сергеев. Бу ҳақда "Vaksinauz" каналида маълум қилинди. 

“Мен бугунги вазиятимизни 1960-йиллар билан қиёслаган бўлардим, ўшанда оғир оқибатларга олиб келган Гонконг гриппи эпидемияси авж олган. Ковид билан боғлиқ бугунги вазият – қайсидир маънода шунга ўхшаш ҳолат. Жиддий эпидемия, аввалги қўрқув, лекин биз вакциналарни яратдик ва дорилар аллақачон пайдо бўлмоқда. Дориларни қўллаш учун яхши, ишончли протоколлар мавжуд бўлса, биз грипп каби бу касалликни қабул қилиш режимига кирамиз ", - деган у.

 

    Бошқа янгиликлар