АсосийJamiyat

"Чимён"даги қўлбола тўсиқлар сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вақтинча қўйилгани маълум қилинди

'"Чимён"даги қўлбола тўсиқлар сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вақтинча қўйилгани маълум қилинди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда тарқалган, "Чимёнда дам олувчиларнинг эътирозлари акс этган видеолавҳа юзасидан Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати расмий муносабат берди. 

Бугунги кунда дам олиш масканига ташриф буюраётган маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли мутасадди ташкилотлар иштирокида ишчи гуруҳ ташкил қилинган ва ҳудуддаги (от, квадратцикл, сноуборт, тюбинг, чанғи ва бошқа) кўнгилочар спорт турлари билан шуғулланувчи спорт ихлосмандлари ва якка тартибдаги дам олувчилар ўртасида турли хил кўнгилсиз ҳолатлар юзага келишининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда.

Хабарда айтилишича, дам олиш масканидаги қўлбола тўсиқлар эса бу борада вақтинчалик чора сифатида ўрнатилган. Айни пайтда дам олувчилар билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатлар юз бергани ҳақида маълумотлар йўқ.

Маълумот учун:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига асосан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Чимён қишлоғидаги “Пахтакор спорт базаси” спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби балансига ўтказилган. Халқ орасида “Чимён дам олиш маскани” деб ҳам юритиладиган бу масканнинг ҳақиқий ер майдони 86,6 гектарни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 февралдаги “Қишки спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4583-сон Қарори билан “Ўзбекистонда қишки спорт турларини 2020 — 2023 йилларда ривожлантириш дастури” тасдиқланган. Унда белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда мазкур маскан бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази томонидан тегишли тартибда “E-IJRO AUKSION” орқали Азимов Жавоҳир Азим ўғлига 2021 йил 29 ноябрдаги № 007649/123-21-сонли шартнома билан ижарага берилган.

    Бошқа янгиликлар