АсосийJamiyat

Ўзбекистон 2021 йилда 20 давлатга мебель маҳсулотларини экспорт қилган – ДСҚ

'Ўзбекистон 2021 йилда 20 давлатга мебель маҳсулотларини экспорт қилган  – ДСҚ'ning rasmi

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон 20 та хорижий давлатларга қиймати 3,7 млн. АҚШ долларига тенг бўлган мебель маҳсулотларини экспорт қилган.  

Бу кўрсаткич 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 695 минг АҚШ долларига кўп.

Ўзбекистон 2021 йилнинг 11 ойида энг кўп мебель маҳсулотларини экспорт қилган давлатлар:

Қозоғистон – 1,8 млн.

Қирғиз Р. – 865 минг

Тожикистон – 492 минг

Россия – 347 минг

Ҳиндистон – 55 минг

Озарбайжон – 42,3 минг

Туркия – 14 минг

Хитой – 13 минг

Украина – 11 минг

Франция – 2,5 минг

Афғонистон – 1,6 минг

Молдова – 1,5 минг

АҚШ – 0,6 минг

Германия – 0,3 минг АҚШ доллари

Бошқа янгиликлар