"Бунёдкор" футбол клуби тарбияланувчиси ҳисобланган ҳамда ушбу жамоада 7 мавсумни ўтказган ва 2022 йилдан эътиборан эркин агентга айланган иқтидорли ҳужумкор ярим ҳимоячи Хуршид Ғиёсов АГМК футбол клуби билан 2 йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда олмалиқлар матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, Хуршид Ғиёсов бир муддат «Обод» ва Жанубий Кореянинг «Аньянг» клубларида ҳам фаолият юритган. Футболчи фаолияти давомида клуб тизимида жами 153 ўйин ўтказган ва рақиблар дарвозасига 37та гол уришга муваффақ бўлган.






