АсосийJamiyat

2022 йил 1 январдан бошлаб аҳоли ва тадбиркордан қатор ҳужжат ва маълумотномаларни талаб қилиш тақиқланади (рўйхат)

'2022 йил 1 январдан бошлаб аҳоли ва тадбиркордан қатор ҳужжат ва маълумотномаларни талаб қилиш тақиқланади (рўйхат)'ning rasmi

2022 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан қуйидаги маълумотларни ва ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинди:

 

  • тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома маълумотларини;

 

  • лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома мавжудлиги бўйича маълумотларни;

 

  • давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганлиги тўғрисида маълумотларни;

 

  • қимматли қоғозлар, қимматли қоғозлар билан амалга оширилган операциялар, дивидендлар олинганлиги тўғрисидаги маълумотларни;

 

  • кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумотларни;

 

  • жисмоний шахслар томонидан тўланган ва олинган алиментлар тўғрисида маълумотларни;

 

  • олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотларини;

 

  • жисмоний шахс ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотларни;

 

  • жисмоний шахс умумий ўрта таълим (11-синф негизида) муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотларни;

 

  • фуқаро “Ёшлар дафтари” ёки “Аёллар дафтари”да мавжудлиги тўғрисида маълумотларни;

 

  • ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумотларни;

 

  • олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотларни;

 

  • молиявий ҳисоботлар нусхаларини;

 

  • жисмоний шахсларнинг охирги 12 ойдаги иш ҳақини тасдиқловчи маълумотномаларни;

 

  • ижтимоий нафақа ва пенсиялар тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномаларни.

 

Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда, ишга қабул қилиш жараёнида ва бошқа маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда юқоридаги ҳужжат ва маълумотларни белгиланган масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.

    Бошқа янгиликлар