Денов туманида 2021 йил 6 декабр куни вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошвармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўлими ходимлари томонидан туманнинг "Жомий" маҳалласи ҳудудида, Сариосиё туманида яшовчи, А.Асомиддиннинг (исм шарифлар ўзгартирилган) аризасига асосан тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Тадбир давомида, туманнинг "Пожур" маҳалласида яшовчи, Ж.Баҳром маҳалласи ҳудудида жойлашган Ўрмон хўжалигига тегишли бўлган 15 сотих ер майдонини ўзига тегишли эканлигини ҳамда кадастр ҳужжатларини жами 105.000.000 (бир юз беш миллион) сўм пул эвазига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, А.Асомиддиндан 30.000.000 (ўттиз миллион) сўм пулларини олаётганида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
16 декабр куни Ж.Баҳромга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган.






