АсосийDunyo

Бурса 2022 йилда муҳим тадбирларга мезбонлик қилади

'Бурса 2022 йилда муҳим тадбирларга мезбонлик қилади'ning rasmi

Хабарингиз бор, 2021 йилнинг сентябрь ойида Хива шаҳрида бўлиб ўтган ТУРКСОЙ халқаро ташкилоти доимий кенгашининг 38-мажлисида Туркиянинг Бурса шаҳри Туркий давлатларнинг маданий пойтахти сифатида бир овоздан тасдиқланди.

Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой “Турк дунёси маданият пойтахти” деб эълон қилинган Бурсанинг бу йил кўплаб муҳим тадбирларга мезбонлик қилишини таъкидлади.

Эрсой Бурсанинг Халқаро Туркий Маданият Ташкилоти (ТУРКСОЙ) томонидан “Турк дунёси маданият пойтахти” деб эълон қилиниши муносабати билан ўтказилган йиғилишда сўзлаган нутқида 2022 йил Бурсада кўплаб маданий тадбирлар ва муҳим воқеалар бўлиши кутилаётганини билдирди.

Эрсой “Турк дунёси маданият пойтахти” деб эълон қилиниши муносабати билан бу йил Бурсада катта тантаналар бўлиб ўтишини айтар экан, жумладан, ўтган йили Истанбул шаҳрида биринчи бор ўтказилган “Қўрқут ота Турк дунёси Филмь Фестивали” нинг иккинчисини 2022 йилда Бурсада ташкил этилишини маълум қилди.

Эрсой шунингдек, Бурса шаҳрининг географик жойлашуви ва ривожланган транспорт тармоғи бу шаҳарга келмоқчи бўлган туристлар сонининг ошишига ҳам хизмат қилишини таъкидлади.

Меҳмет Эрсой Бурса шаҳрига берилган “Турк дунёси маданият пойтахти” мақоми ҳам ҳақида сўз юритар экан, бунинг нақадар юксак ва масъулиятли мақом эканлигини ва ундан тўғри фойдаланилса, шаҳар халқи учун катта имкониятлар эшикларини очишини тилга олди.

Эрсой, ТУРКСОЙ томонидан 2012 йилдан бери бериб келинаётган “Турк дунёси маданият пойтахти” мақомига шу кунга қадар Остона, Эскишеҳир, Қозон, Марв, Туркистон, Ўш ва Хива шаҳарлари лойиқ топилганлини эслатар экан, ҳозирда мазкур мақом Бурсада эканлигининг барча мутасадди ташкилотлар зиммасига масъулиятли вазифалар юклашини қўшимча қилди.

    Бошқа янгиликлар