АсосийJamiyat

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев таътилга чиқди

'Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев таътилга чиқди'ning rasmi

Айни дамда Зойир Мирзаев  меҳнат таътилида  бўлиб  турибди. 

Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги билдириш берди.

"Вилоят ҳокими  вазифасини  бажарувчи З. Мирзаев  шу  йилнинг 1 январидан меҳнат таътилида  бўлиб  турибди.  15 январгача давом  этиши  кўзда  тутилган  таътил  даврида унинг биринчи ўринбосари М.Файзиевга вилоят ҳокими вазифаларини  вақтинча бажариш  топширилди",-дея маълум қилинади хабарда

Маълум қилинишича, бу  ҳақда  вилоят  ҳокимининг  2021 йил  31 декабрда  тегишли  қарори  қабул  қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Фарғонанинг барча туман ва шаҳарлари ҳокимлари ҳам 2022 йил 1 январдан 15 январгача таътилга чиққан эди.

    Бошқа янгиликлар