Ижтимоий тармоқларда тарқалган, Нишон туманида йўл таъмирини олиб бораётган ишчини машина уриб кетгани ҳақидаги хабар юзасидан расмий муносабат билдирилди.
Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳодиса 2021 йил 27 декабр куни соат 19:00да содир бўлган.
Маълум қилинишича, Нишон тумани Ширинобод МФЙда яшовчи П.Т ўзининг бошқарувида бўлган "Нексия" русумли автомашинасида "Нишон-Талимаржон" автомобил йўлининг 25км.да таъмирлаш ишлари олиб бораётган Нишон тумани Йўлларидан фойдаланиш УК йўл бўлими ишчиси С. И ни уриб юбориб ЙТХ содир қилган.
Таъкидланишича, С. И олган тан жарохати оқибатида воқеа жойида вафот етган.
"Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Нишон тумани ИИБ ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда",-дейилади хабарда.






