Айни дақиқаларда шахматнинг рапид йўналиши бўйича жаҳон тарихидаги энг ёш чемпион Нодирбек Абдусатторовни тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.
Ҳозиргина тадбирда Давлат маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов ёш чемпионга "Мард ўғлон" мукофотини топширди, дея хабар бермоқда Darakchi.uz мухбири Каримжон Зарипов.
"Мамлакатимизда спортни кенг оммалаштириш, ватанимиз шон-шухратини жаҳон миқёсида ошишига қўшган муносиб ҳиссаси, ўзининг юксак азму-шижоати ва махоратини намоён этиб, Польшанинг Варшава шаҳрида шахмат бўйича бўлиб ўтган жаҳон чепмионатида ғолибликни қўлга киритгани, "рапид" йўналишида дунёнинг энг ёш чемпиони сифатида эътироф этилиб, ёшларга алоҳида намуна кўрсатгани учун Абдусатторов Нодирбек Фазлиддин ўғли "Мард ўғлон" давлат мукофоти билан тақдирланади",-дея Нодирбекка мукофотни тақдим этади Абдужаббор Абдувоҳидов.






