Ўзбекистон Гидрометеорлогия хизмати жорий ҳафта учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра, бугун республика ҳудудининг катта қисмида баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат шимолий ва шарқий ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат фони меъёрдан 4-5 даража юқори бўлади ва 11-16 даража илиқликни ташкил этади.
Ҳафта давомида Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига республика бўйича ёмғир ёғади, шимолий ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик асосан қор кўринишида бўлади, 3-4 январда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Эҳтиётли ва эҳтиёткор бўлинг!
Ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража илиқ, кундуз кунлари 7-12 даража илиқ атрофида ва меъёрга яқин бўлади.
3-4 январда Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши мумкин.
Республика бўйича баъзи жойларда туман кузатилади






