АсосийJamiyat

Тоғли ҳудудларидаги дам олиш масканларига ташриф буюрувчилар сони кескин ортиб кетди

'Тоғли ҳудудларидаги дам олиш масканларига ташриф буюрувчилар сони кескин ортиб кетди'ning rasmi

2021 йил 31 декабрдан 2022 йил 10 январь кунига қадар Бўстонлиқ туманининг "Амирсой" тоғли дам олиш масканларига олиб борувчи йўлда хавфсизликни ва йўлнинг ўтказувчанлик имкониятини инобатга олган ҳолда вақтинча бир томонлама ҳаракатланиш ташкил этилганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси️нинг маълум қилишича, айни кунларда Бўстонлиқ туманининг тоғли ҳудудларидаги дам олиш масканларига ташриф буюрувчилар сони кескин ортганлиги, дам олиш масканлари атрофидаги автотураргоҳлар транспортлар билан тўлганлиги, ушбу ҳудудда ишчи гуруҳ тузилиб ҳаракат хавфсилигини таъминлаш бўйича фаолият олиб бормоқда.

️Барча фуқаролардан ушбу вазиятни тўғри баҳолаб, ҳолатдан одилона йўл билан чиқишни сўралмоқда.

️Ҳайдовчилардан эса:

  • спиртли ичимлик истеъмол қилиб, руль бошқарувига ўтирмасликларини;

 

  • белгиланган тезлик талабларига ҳамиша амал қилишларини;

 

  • ЙПХ ходимларининг ишораларига риоя қилишлари сўралмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар