АҚШнинг Колорадо штатида кучли шамол туфайли ёнғин оқибатида юзлаб уйлар вайрон бўлди, ўн минглаб одамлар эвакуация қилинди. Бу ҳақда ББС хабар берди.
Қайд этилишича, ёнғинлар бошқа шаҳарларга қадар тарқалгани айтилмоқда. Натижада, Луисвилл ва Супериор шаҳарларидан 30 мингга яқин одам эвакуация қилинган. Ёнғин оқибатида 600 дан ортиқ уй, жумладан меҳмонхоналар, савдо марказлари ва корхоналар вайрон бўлган.
АҚШлик мутахассисларнинг айтишича, ёнғинлар яна бир неча кун давом этиши ва зарар миқдори кўпайиши тахмин қилинмоқда.






