АсосийJamiyat

Наманганда номаълум шахс фуқаронинг пластик картасидан қарийб 8 млн сўмдан ортиқ пулларни ўғирлагани аниқланди

'Наманганда номаълум шахс фуқаронинг пластик картасидан қарийб 8 млн сўмдан ортиқ пулларни ўғирлагани аниқланди'ning rasmi

2021 йил 25 декабръ куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 10 декабръ куни  бирга яшовчи, 1957 йилда туғилган онасига тегишли бўлган АТБ “Агробанк” Янгиқўрғон туман филиали томонидан берилган пластик картасидан 7.575.000 сўм пул маблағларини номаълум шахс томонидан ечиб олинганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Янгиқўрғон туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 25 декабръ куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Бошқа янгиликлар