АсосийSport

Жаҳон чемпионининг сўрови билан Қашқадарёда янги самбо зали фойдаланишга топширилди

'Жаҳон чемпионининг сўрови билан Қашқадарёда янги самбо зали фойдаланишга топширилди'ning rasmi

Сербиядаги жаҳон чемпионати ғолибаси Мушарраф Ибодуллаева 2020 йил сўнггида Ўзбекистон Президентининг Қашқадарёга ташрифи чоғида давлат раҳбари билан учрашади ва Яккабоғ туманида самбо зали қурилишини сўрайди. Туризм ва спорт вазирлигининг қайд этишича,  Шавкат Мирзиёев ўша ернинг ўзида масъулларга ушбу масала юзасидан топшириқ берган эди.

Таъикидланишича, ушбу топшириқ ижроси доирасида Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида самбо билан шуғулланиш учун махсус спорт зали қуриб битказилди.

"Куни кеча мазкур замонавий спорт залининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида жамоат арбоблари, маҳаллий ҳокимлик вакиллари ва спортчилар иштирок этишди.Эндиликда яккабоғлик самбога қизиқувчи ёшларимиз мазкур спорт залига келиб, самбо сир-асрорларини ўрганишлари мумкин. Албатта келажакда ушбу спорт залидан янги Мушарраф Ибодуллаева, Гулхаё Жўраева сингари маҳоратли спортчилар етишиб чиқади деган умиддамиз",-дейди вазирлик хабарида.

    Бошқа янгиликлар