АсосийJamiyat

“UzAuto Motors” ёқилғини сезиларли даражада кам сарфловчи "Chevrolet Equinox 2022"ни тақдим этди

'“UzAuto Motors”  ёқилғини сезиларли даражада кам сарфловчи "Chevrolet Equinox 2022"ни тақдим этди'ning rasmi

Мазкур моделни “унинг янги гибрид тизими” бор деб мақталмоқда.

Бу ҳақда компания ахборот хизмати қайд этади.

UzAuto Motorsнинг веб-сайтида Equinox’нинг янги версиясига қуйидагича таъриф берилади:

— Юмшоқ гибрид старт-стоп тизими билан ишлайди. Ушбу автомобилларда оддий стартер ўрнига кучли қувватли мотор-генератор ўрнатилган. У секинлашганда электр энергиясини ишлаб чиқариб, юқори қувватли аккумуляторни зарядлайди. Ички ёниш двигатели оддий генераторни айлантириш учун камроқ энергия сарфлайди ёки умуман сарфламайди. Янги гибрид тизими айнан электрмобилнинг электр режимида ишлай олмаса ҳам, у шунга ўхшаш гибрид бўлмаган версияларга нисбатан шаҳарда ҳам, магистралда ҳам ёқилғи самарадорлигини оширишни таъминлайди.  

Қайд этилишича, айнан ушбу тизим сабабли ёқилғи сарфи сезиларли даражада камаяди ва 100 км учун атиги 7,01 литрни ташкил қилади.

Шунингдек, таъидланишича,  ушбу автомобилнинг энг муҳим афзаллиги унинг янги гибрид тизимидир.

"Янги гибрид тизим — Гибрид транспортлар стандарт автомобилларга нисбатан камроқ эмиссияга эга бўлганлиги сабабли экологик нуқтаи назардан тўғри йўналишдаги қадамдир",-дейиилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар