Польша пойтахти Варшава шаҳрида блиц шахмат бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди.
Мазкур мусобақада 4 нафар ҳамюртимиз иштирок этди. Блиц шахмат бўйича Жавоҳир Синдаров 13,5 очко тўплаган ҳолда 179 нафар шахматчилар орасида 8-ўрин билан якунлади. Шунингдек, у 14 минг АҚШ доллари мукофат пулига ҳам сазовор бўлди.
Рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпиони номига сазовор бўлган Нодирбек Абдусатторов 12 очко билан 43-ўринни эгаллади.






