Нарзулло Обломуродов Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига маъқулланди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси хабар берди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугун, 30 декабрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига Нарзулло Обломуродов номзодини кўриб чиқдилар ва маъқулладилар.






