АсосийJamiyat

Водий вилоятларида кучли булдуруқ ҳодисаси кузатилмоқда

'Водий вилоятларида кучли булдуруқ ҳодисаси кузатилмоқда'ning rasmi

Наманган, Андижон ҳамда Фарғона вилояти айрим ҳудудларида кучли булдуруқ ҳодисаси кузатилмоқда.

Маълум қилинишича, бу ҳодиса куз-қиш мавсумларида совуқ оқимнинг чекинишидан сўнг, антициклон переферияси даврида юзага келади.

Булдуруқ, бу янги атама эмас. Халқимизда ''бир булдуруқ, уч қорга татийди'', деган нақл юради.

Антициклон перефериясида ҳавода нисбий намликнинг ўта юқорилиги (ўта қалин туман), сезилар-сезилмас ҳудудга хос шамоллар ҳамда ҳаво ҳароратининг -5 даражадан паст совуқ бўлган пайтда кузатилади. Бу пайтда кўринувчанлик кескин чекланиб, ҳавода сув буғлари кристализациялашади. Физикада бу — сублимация ҳодисаси дейилади. Сув буғининг буғ ҳолатдан қаттиқ ҳолатга ўтиш жараёни. Натижада, ҳавода кристализациялашган заррачалар енгил шамол кучи таъсирида дарахт шохлари, симёғоч ва майса устига ёпишади.

Булдуруқнинг водий вилоятларида давом этиши 30-31 декабрь кунлари ҳам кузатилиши мумкин. Антициклон переферияси бутунлай чекингандан сўнг, ҳодиса кузатилмайди.

Эслатиб ўтамиз ўтган йилги қиш мавсумида Қашқадарё ва Сурхондарё виляотларида мазкур ҳодиса кузатилган эди. 

    Бошқа янгиликлар