АсосийJamiyat

Ўзбекистон нотариат тизими Халқаро нотариуслар иттифоқига аъзо бўлди

'Ўзбекистон нотариат тизими Халқаро нотариуслар иттифоқига аъзо бўлди'ning rasmi

Бу ҳақда Халқаро Нотариуслар Иттифоқи Ассамблеяси қарор қабул қилди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги.

Қайд этилишича, иттифоқ аъзолигига кириш учун давлатлар нотариат тизими қуйидаги юқори стандартларга жавоб бериш талаб этилади:

  • Тизимда нодавлат нотариуслар (хусусий нотариуслар) фаолиятининг мавжудлиги;
  • нотариат соҳасини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари лотин нотариал моделига мувофиқ бўлиши;
  • мулкчиликка оид миллий қонунчилик ҳужжатларининг халқаро хусусий ҳуқуқ нормаларига мутаносиб бўлиши ва бошқалар.

Таъкидланишича, Ўзбекистонда 2020 йилдан хусусий нотариуслар фаолияти йўлга қўйилгандан сўнг, аъзолик учун ариза берилган.

"Жорий йилнинг 22-24 сентябрь кунлари махсус делегация Ўзбекистонга келиб, бизнинг нотариат тизимимизни тўлиқ ўрганиб кетгач, ижобий баҳо берилди ва Иттифоқ Ассамблеяси бир овоздан Ўзбекистонни Иттифоқ аъзолигига қабул қилди",-дея маълум қилади вазирлик.

Маълумот учун, бугунги кунда Иттифоққа 90 дан ортиқ давлатлар аъзо ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар