Бугун, 30 декабрь кундуз куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди. "Ўзгидромет" баъзи жойларга туман тушиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Қайд этилишича, республика бўйлаб ҳаво ҳарорати 8-13° илиқ бўлади.
Шунингдек, пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-12° илиқ бўлади.
Шу жумладан, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 2-7° илиқ бўлади.






