Бу ҳақда Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқуловнинг ҳисоботида қайд этилади.
Таъкидланишича, ҳозирда қўшимча 132 минг ўринли талабалар турар жойига талаб мавжуд.
Мазкур эҳтиёжни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 563-сон қарорга мувофиқ 2022-2025 йилларда давлат-хусусий шериклик асосида 85 та олий таълим муассасаларида 91,2 минг ўринли 228 та талабалар турар жойлари барпо этиш белгиландт
Шундан, 2022 йилда давлат-хусусий шериклик асосида 18,8 минг ўринли 47 та талабалар турар жойлари барпо этилади.
Шу билан бир қаторда, олий таълим муассасаларининг ўз маблағлари ҳисобидан 2,1 минг ўринли 5 та талабалар турар жойлари қурилади. Натижада, ётоқхонага бўлган эҳтиёжнинг 47 фоизи таъминланди.
Бугунги кунда қўшимча 132 минг ўринли талабалар турар жойига талаб мавжуд. Мазкур эҳтиёжни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 563-сон қарорга мувофиқ 2022-2025 йилларда давлат-хусусий шериклик асосида 85 та олий таълим муассасаларида 91,2 минг ўринли 228 та талабалар турар жойлари барпо этиш белгиланди.
Шунингдек, 2022 йилда давлат-хусусий шериклик асосида 18,8 минг ўринли 47 та талабалар турар жойлари барпо этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ кейинги йилларда Олий таълимда қўшма дастурлар асосида ўқитиш имкониятлари кенгайиши ҳақида ёзган эдик.






