Бу ҳақда Ўзбекистон Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Геология фанлари университетида, йил якунларига бағишланган кенгайтирилган Ҳайъат мажлисида айтиб ўтди.
Вазирлик маълумотига кўра, Абдуқодир Тошқулов раҳбарлигида ўтган йиғилишда120 дан ортиқ олий таълим муассасалари ректорлари ва филиалллар директорлари иштирок этишган.
Йиғилиш давомида қайд этилишича, келгуси йилларда:
Олий таълимнинг меъёрий-услубий тизими халқаро стандартларга мувофиқ жорий этилади ва бунинг натижасида:
- мамлакат олий таълим тизими жаҳон таълим маконига тўлиқ интеграция қилинади;
- халқаро академик ва илмий мобиллик ҳуқуқий асосга эга бўлиб, кескин кенгаяди;
- дипломлар, академик ва илмий даражалар «конвертацияси» учун кенг имкониятлар яратилади;
- таълим дастурларини халқаро миқёсда уйғунлаштириш имкониятлари кенгаяди;
- мамлакат олий таълим муассасалари халқаро рейтингларда тенгма-тенг иштирок этиши имкониятлари янада ошади;
- таълим жараёнига хорижий мутахассисларни жалб қилиш имкониятлари кенгаяди;
- халқаро академик ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш кўлами кенгаяди;
- қўшма дастурлар асосида ўқитиш имкониятлари кенгаяди.






