АсосийDunyo

Россия интернет бўйича халқаро шартнома тузишни таклиф қилмоқда

'Россия интернет бўйича халқаро шартнома тузишни таклиф қилмоқда'ning rasmi

Россия интернет бошқарувини халқаро тартибга солиш бўйича битим тузишни таклиф қилмоқда, деди ташқи ишлар вазири ўринбосари Олег Сйромолотов РИА Новостига берган интервьюсида.

"Интернетни тартибга солиш муаммоларига келсак, Россия интернетни бошқаришни халқаролаштириш ва бу жараёнда давлатларнинг тенг иштирокини таъминлаш тарафдори. Шунингдек, интернетнинг миллий сегментини тартибга солиш бўйича барча  мамлакатларнинг суверен ҳуқуқини сақлаб қолиш лозим. Интернет бошқарувини тартибга солиш шарт ва зарур”, - дейди Сйромолотов.

Унинг таъкидлашича, келишув барча давлатлар томонидан қабул қилинган тақдирдагина самарали бўлади. Ташқи ишлар вазири ўринбосарининг сўзларига кўра, бу масала Халқаро электралоқа иттифоқи доирасида муҳокама қилинмоқда, унинг тадбирларида Россия "энг фаол иштирок этади", дейилади.

    Бошқа янгиликлар