АсосийJamiyat

Тошкентда 2та автомобиль иштирокида тўқнашув юз берди

'Тошкентда 2та автомобиль иштирокида тўқнашув юз берди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда тарқалган  Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот берилди

Жорий йилнинг 28 декабрь куни соат 17:50 ларда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Темур Малик ва Дўрмон йўли кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган Г.Ш. бошқарувидаги "Nexia-3" ҳамда ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган Р.О. бошқарувида бўлган "Nexia-1" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув натижасида ҳайдовчи Г.Ш.га биринчи тез-тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар