Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида қиймати 863,1 млн. АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 1,4 млн. тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,5 минг тоннага ошган.
- мева ва резаворлар – 301,3 минг тонна
- қуритилган мева ва резаворлар – 52 минг тонна
- сабзавотлар – 726,3 минг тонна
- қалампир – 16,8 минг тонна
- узум – 199 минг тонна
- майиз – 45 минг тонна
- ерёнғоқ – 20 минг тонна
- тарвуз-қовун – 82 минг тонна






