АсосийJamiyat

Фарғонада “Дамас” уриб юборган пиёда вафот этди. Автомобил вояга етмаган бола бошқарувида бўлган

'Фарғонада “Дамас” уриб юборган пиёда вафот этди. Автомобил вояга етмаган бола бошқарувида бўлган'ning rasmi

26 декабрь куни ҳайдовчи вояга етмаган А.Н “Дамас” русумли автомашинасини Олтиариқ тумани, Ғайрат МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўлни қатнов қисмини кесиб ўтаётган пиёда Д.Қ.ни уриб юбориши оқибатида пиёда Д.Қ тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


 

    Бошқа янгиликлар