«Ростов»нинг собиқ футболчиси Николай Ширшов оламдан ўтди, деб хабар бермоқда жамоа матбуот хизмати, дея ёздимоқда "Чемпионат".
Маълум қилинишича, у 47 ёшда бўлган.
“Николай Владимирович бизнинг клубда 5 йил ўйнади, у 100 дан ортиқ ўйин ўтказди. У ўз фаолиятини тугатгандан сўнг Ростов вилоятида яшаш ва ишлаш учун қолди. «Ростов» футбол клуби Николай Владимировичнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради”, — дейилади хабарда.
Маълумот учун: Ширшов катталар ўртасидаги фаолиятини 1991 йилда СССР иккинчи қуйи лигасида «Свердловец» клубида (Тошкент вилояти) бошлаган. Кейинги 8 мавсумни Ўзбекистон чемпионатида ўтказди ва у ерда асосан «Пахтакор» сафида тўп сурди.
2000 йилдан бери у Россияда ўйнаган. 2000-2005 йилларда у «Ростсельмаш» / «Ростов» учун Премер-лигада ўйнаган. Кейин у Ростов СКА (2006-2007), Батайск-2007 (2008-2010), Таганрог (2010) жамоаларида қуйи дивизионларда ўйнаган. 2011 йилда у Новочеркасск МИТОС жамоасида ўйнаган.
1996-2005 йиллар давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 63 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урган.






