"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун, 28 декабр кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 2-7° илиқ бўлади. Йўлларда яхмалак кузатилади.
Таъкидланишича, пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб туман тушади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 2-4° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ҳамёғингарчилик кутилмайди. Бироқ баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 0-5° совуқ бўлади.






