Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиқўрғон туман бўлими томонидан қалбаки валюта қимматликларининг муомалага киритилишининг олдини олиш мақсадида, ДХХ ва ДБҚ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, фуқаролар Ў.Т., М.Ш. ва А.С.лар қалбаки 5 000 АҚШ долларини фуқаро Л.га 4 000 АҚШ долларига ўтказган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






