Давлат статистика қўмитаси автомобиль импорти билан боғлиқ айрим рақамларга тўхталди.
Унга кўра, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон 25 та хорижий давлатлардан қиймати 502,8 млн. АҚШ долларига тенг бўлган автомобиль импорт қилган.
Олиб кирилган жами машиналар сони қарийб 23 155 тани ташкил қилган.
Қайд этилишича, eнгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 179 тага камайган.






