АсосийSport

Киберспорт бўйича Ўзбекистоннинг энг кучлилари маълум бўлди

'Киберспорт бўйича Ўзбекистоннинг энг кучлилари маълум бўлди'ning rasmi

Ўзбекистон терма жамоасининг энг кучли киберспортчиларини аниқлаб олиш мақсадида “Super Cup-2021” мусобақаси ташкил этилди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг маълум қилишича, ушбу турнир  CS:GO, Dota 2, Pes 22, FIFA 22, PUBG mobile йўналишларида ўтказилган.

Қуйида ҳар бир йўналишда ғолиб бўлган иштирокчилар билан танишинг:

CS:GO:

Артём Калабхунов («Ҳ4ш1», ўйиндаги номи)

Жаҳонгир Пўлатов (Жоэлдй)

Шаҳзод Игамбердиев (сқу1д)

Арслан Раҳимов (талос-длл)

Зоҳид Мўминов (Акун1)

Dota 2:

Сергей Ли (Мйн)

Алексей Ли (Бласталол)

Виктор Ли (Тсwиззле)

Игор Смирнов (Дормамму)

Алан Ахмедшин (Саурфанг)

Pes 22

Абу Бакр Абдураззоқов (Абужон)

FIFA 22:

Қаҳрамон Солиҳбоев (Шаммй)

PUBG mobile:

Султон Абдуллаев

Асадбек Ҳакимов

Жасур Тўлаганов

Акмал Абдушукуров

Эслатиб ўтамиз, ғолиблар келаси мавсум ўтказиладиган халқаро мусобақаларда Ўзбекистон номидан иштирок этади.

    Бошқа янгиликлар