Айни дамда "Қамчиқ" довонида қор ёғмоқда. Бу ҳақда хабар қилган ФВВ матбуот хизмати ҳайдовчиларга огоҳлантириш бермоқда.
"Шу муносабат билан, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишда ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини сўраб қолади", - дейилади ФВВ ахборот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, кўп қор ёғаётгани муносабати билан айни пайтда Тахтақорача довонида ҳаракат тўхтатилган.






