"Ҳалқчил ёндашув"нинг навбатдаги меҳмони эндоваскуляр жарроҳ Хуршид Ҳакимов бўлди. Шифокор ёш бўлишига қарамай, қисқа муддатда эришган муваффақиятлари ҳақида гапирди.
"Аввал Москвада, кейин Егорьевск шаҳрида юрак-қон томир жарроҳлиги бўйича ўқидим, ишладим. Ёш мутахассис бўлсам-да, 200 дан ортиқ операция қилдим, 500 дан ортиқ юқори технологик дианостика амалиётини бажардим.
2021 йил январда устозимнинг таклифи билан Ўзбекистонга қайтдим. Ҳозир Сирдарё вилояти Кардиология марказида ўз ихтисослигим, яъни интервенцион кардиология бўйича ишлаяпман, бу вилоят учун янги йўналиш ҳисобланади.
Мен фаолият юритаётган Эндоваскуляр хирургия бўлими вилоят бўйича ягона бўлиб, бу ерда Германиядан келтирилган 700 минг долларлик замонавий қурилма ёрдамида беморларнинг юрак-қон томир тизимидаги муаммоларига 99 фоиз аниқликда ташхис қўйилади. Касалланган, тромб ҳосил қилган томирни топиб даволаймиз, стенд қўямиз.
9 ой мобайнида 160 дан ортиқ стендлаш, 450 дан зиёд юқори технологик диагностика амалиётини бажардим.
Ҳозир 33 ёшдаман. Муваффақиятга эришишнинг сири фақат меҳнат ва илмда деб биламан", - дейди шифокор






