24 декабрь ҳолатига кўра, юртимизда 593 304 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Улардан:
-1-босқич эмланганлар 427 289 нафарни,
-2-босқич эмланганлар 166 015 нафарни ташкил қилди.
Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғонада 17 283 доза, Самарқандда 101 347 доза, Андижонда 67 830 дозани ташкил этмоқда.






