АсосийSport

АПЛда тўп сураётган энг қиммат футболчилар рўйхати эълон қилинди

'АПЛда тўп сураётган энг қиммат футболчилар рўйхати эълон қилинди'ning rasmi

Англия Премьер-лигасида тўп сураётган энг қиммат футболчилар рейтинги эълон қилинди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди. 

Маълум бўлишича, "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ("Ливерпуль"), Ромелу Лукаку ("Челси") ва Ҳарри Кейн ("Тоттенҳэм") дастлабки уч ўриндан жой олишган. Уларнинг нархи 100 миллион еврога қадар баҳоланган.

Ундан кейинги ўринни "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруно Фернанде 90 миллион евро билан банд этди. Худди шундай нарх билан Кевин де Брюйне ("Манчестер Сити") қайд этилди.

Қолган ўринлардан Маркус Решфорд,  Жейдон Санчо (иккиси ҳам "Манчестер Юнайтед"), Филипп Фоден, Раҳим Стерлинг (иккаласи ҳам "Манчестер Сити) — ҳар бири 85 миллион евро ва Садио Мане (Ливерпуль) 80 миллион евро билан ўнталикдан ўрин олган.

Криштиану Роналду эса 35 миллион еврога баҳоланган ҳолда жадвалнинг пастки қаторидан ўрин эгаллади.

    Бошқа янгиликлар